Live
1
Ўзбек

Рафиня «Барса»дан маошини икки баравар оширишни талаб қилмоқда

Футбол
19 сентябр, 03:20
Агар каталонияликлар унинг талабларини қондирмаса, футболчида бошқа вариантлар ҳам бор.
Рафиня «Барса»дан маошини икки баравар оширишни талаб қилмоқда
Фото: Getty Images

«Барселона» вингери Рафиня Диас клуб билан янги шартнома шартлари бўйича музокара олиб бормоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Бразилиялик футболчи маошини икки баравар оширишни талаб қилмоқда. Агар каталонияликлар унинг талабларини қондирмаса, Рафиняда бошқа вариантлар ҳам бор.

Маълум қилинишича, 29 ёшли футболчига «Арсенал», «Манчестер Юнайтед», «Ливерпул» ва «Ал Ҳилол» қизиқиш билдирмоқда. Ушбу клублар Рафиняга юқорироқ маош таклиф қилишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик вингернинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган. Футболчи бу мавсум Испания чемпионатида 9 та гол урди ва 3 та ассист амалга оширди.

Аввалроқ Рафиня Ла Лига доирасидаги 3 та ўйинда 5 гол ва 1 ассист қайд этган ҳолда август ойининг энг яхши футболчиси деб топилгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар