Live
1
Ўзбек

«Барса» ва «Реал» «МЮ»нинг 15 ёшли футболчиси учун курашмоқда

Футбол
19 сентябр, 00:50
    16
Ҳужумчининг ўзи қайси клубга ўтишни афзал кўраётгани ҳозирча номаълум.
«Барса» ва «Реал» «МЮ»нинг 15 ёшли футболчиси учун курашмоқда
Фото: Getty Images

«Барселона» ва «Реал» «Манчестер Юнайтед» ёшлар жамоаси ҳужумчиси Жей-Жей Габриэлни ўз сафига қўшиб олиш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.

Англияда ўз авлодининг энг иқтидорли футболчиларидан бири ҳисобланган 15 ёшли ҳужумчи «қизил иблислар»ни тарк этишга қарор қилган.

Қайд этилишича, Габриэл учун курашда «Барселона» ва «Реал» асосий фаворит бўлиб турибди. Ҳар икки Испания гранди ёш футболчининг трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бироқ футболчининг ўзи қайси клубга ўтишни афзал кўраётгани ҳозирча номаълум.

Аввалроқ Жей-Жейга «ПСЖ» ва «Бавария» ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди. «Манчестер Юнайтед» эса ўзининг ёш иқтидорини йўқотишни истамаяпти.

Маълумот ўрнида, англиялик футболчи ҳужумчи сифатида ҳаракат қилади. Шунингдек, у ҳужум орти вакили ва чап қанот вингери сифатида ҳам ўйнай олади.

Аввалроқ «Барселона» ва «Реал» Ромерони ўз сафига қўшиб олмоқчи экани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Барселона Барселона
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

16 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар