Live
1
Ўзбек

Президент янгитдан реконструкция қилинган «Турон» стадиони билан танишди

Футбол
18 сентябр, 16:37
«Турон» стадиони «Орол» профессионал футбол клубининг базаси ҳисобланади.
Президент янгитдан реконструкция қилинган «Турон» стадиони билан танишди
Фото: President.uz

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида Нукус шаҳридаги реконструкция қилинган «Турон» стадиони билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Мажмуанинг янгиланиши ҳудудда оммавий ва профессионал футболни ривожлантириш, иқтидорли ёшларни саралаш ва спортчиларнинг тайёргарлигини ошириш учун янги имкониятлар яратди. Бу ишлар давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 7 апрелдаги «Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифаларга мувофиқ амалга оширилди.

Фото: Prezident.uz

Лойиҳанинг умумий қиймати 118,6 миллиард сўмни ташкил этади. Мажмуада 85 нафар кишининг доимий бандлиги таъминланди. Реконструкция натижасида стадион сиғими 9,3 мингдан 12 минг ўринга етказилди.

«Турон» стадиони «Орол» профессионал футбол клубининг базаси ҳисобланади. Бу ерда Республика футбол академиясининг 190 нафар тарбияланувчиси мунтазам машғулотлар ва ўқув йиғинларини ўтказмоқда. Мажмуада иккита спорт зали ва иккита қўшимча стадион ҳам мавжуд.

Академия тарбияланувчилари учун 196 ўринли ётоқхона, 84 ўринли ошхона, тренажёр заллари ва тактик таҳлил хоналари ташкил этилган. Шунингдек, енгил атлетика, бокс ва таэквондо бўйича бир вақтнинг ўзида 100-150 нафар спортчининг шуғулланиши учун шароит яратилган.

Фото: Prezident.uz

Стадионда оммавий ахборот воситалари учун махсус платформалар, офсайд камераларини ўрнатиш нуқталари ҳамда марказлашган VAR тизими учун алоҳида зона ташкил этилди. Мазкур инфратузилма мусобақаларни юқори савияда ўтказиш ва ёритишга хизмат қилади.

Фото: Prezident.uz

Давлат раҳбари мажмуадаги шароитлар билан танишиб, Қорақалпоғистонда спортни, хусусан, футболни ривожлантириш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берди.

Президент шу ерда машғулот ўтаётган ёш спортчилар билан самимий суҳбатлашди ва улар билан эсдалик учун суратга тушди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Орол Орол
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар