Live
1
Ўзбек

Бундеслига. «Бавария» Мюнхенда «Унион» дарвозасига жавобсиз 7 та гол урди, Олиседан ҳет-трик

Футбол
18 сентябр, 16:18
Компани жамоаси ушбу ғалабадан сўнг 1-ўринга кўтарилди.
Бундеслига. «Бавария» Мюнхенда «Унион» дарвозасига жавобсиз 7 та гол урди, Олиседан ҳет-трик
Фото: Getty Images
18.09.2026 FT Бундеслига Германия Бавария Бавария 7 : 0 Юнион Юнион

Германия чемпионатининг 4-турида «Бавария» клуби ўз майдонида «Унион»ни қабул қилди. Унда Венсан Компани жамоаси рақиб дарвлзасига жавобсиз 7 та гол урди.

Майкл Олисе ҳет-трикка эришди. Ҳарри Кейн эса дублни расмийлаштирди. Англиялик форвард Бундеслигадаги юбилей 100-голини уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, Жамол Мусиала ва Исмоил Сайбари биттадан голни ўз ҳисобларига ёзиб қўйишди.

Шу тариқа, «Бавария» очколари сонини 10 тага етказиб, турнир жадвалида пешқадамга айланди. 1 очко бор «Унион» эса 16-поғонани эгаллаган.

Бундеслига. 4-тур
Бавария – Унион 7:0
Голлар:
Мусиала 18, Кейн 39 пеналти, 54, Олисе 43, 73, 76, Сайбари 70.
Бавария:
Нойер, Станишич, Упамекано (Мин Жэ, 46), Та, Дэвис (Браун, 83), Киммих, Павлович (Бишоф, 63), Олисе, Мусиала, Луис Диас (Сайбари, 63), Кейн (Гнабри, 77).
Унион: Рённов, Роте, Удохай, Кверфелд, Триммел (ван де Бош, 71), Ҳедира, Эбишер, У Ён, Шефер, Хаберер (Кемейн, 60), Лат (Скарк, 46).
Огоҳлантиришлар: Упамекано 45+2 – Удоҳай 38, Ҳедира 42, Бурку 78.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Юнион Юнион
  • Бундеслига Германия Бундеслига Германия
Бугунги янгиликлар