«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани Бундеслиганинг 4-тури доирасидаги «Юнион Берлин» устидан қозонилган 7:0 ҳисобидаги ўта йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
Учрашувда Майкл Олисе ҳет-трик қайд этди, Ҳарри Кейн дублга эришди. Жамол Мусиала ва Исмоил Сайбари эса биттадан гол урди.
«Албатта, бундай ажойиб ғалабадан жуда хурсандмиз. Энди мухлислар Октоберфестга йўл олишади ва бу улар учун ажойиб совға бўлди.
Бугун футболчилар тўп учун қанчалик фидокорона курашганини кўрдик. Албатта, Олисе шундай голларни уради. Лекин у машғулотларда ҳужумларни якунлаш устида ҳам жуда кўп ишлади.
Ҳатто топ футболчиларга ҳам истеъдоднинг ўзи етарли эмас. Бунинг ортида машаққатли меҳнат ётади», — деди Компани.
Маълумот ўрнида, мюнхенликлар айни вақтда 10 очко билан Бундеслига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади