Live
1
Ўзбек

Олисе клуб миқёсидаги фаолиятида илк бор ҳет-трик қайд этди

Футбол
19 сентябр, 01:15
    6
Бунгача Майкл фақат Франция миллий жамоаси сафида бир ўйинда учта гол урган.
Олисе клуб миқёсидаги фаолиятида илк бор ҳет-трик қайд этди
Фото: Getty Images
18.09.2026 FT Бундеслига Германия Бавария Бавария 7 : 0 Юнион Юнион

«Бавария» вингери Майкл Олисе Бундеслигада «Юнион Берлин»га қарши ўйинда (7:0) ҳет-трик қайд этди.

Франциялик футболчи учрашувнинг 43, 73 ва 76-дақиқаларида рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу 24 ёшли Олисeнинг профессионал клуб фаолиятидаги илк ҳет-триги бўлди.

Бунгача у фақат Франция миллий жамоаси сафида бир ўйинда учта гол урган. Олисе июн ойида Шимолий Ирландияга қарши ўртоқлик учрашувида ҳет-трик муаллифи бўлганди.

Маълумот ўрнида, бу мавсум Майкл Венсан Компани жамоаси сафида барча мусобақаларда 7 та ўйин ўтказди. Футболчи ушбу баҳсларда 8 та гол ва 3 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.

Қайд этиш лозим, франциялик вингер 2024 йил ёзидан буён «Бавария» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Айни вақтда мюнхенликлар 4 та беллашувдан сўнг 10 очко тўплаган ҳолда Бундеслига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Юнион Юнион
  • Бундеслига Германия Бундеслига Германия
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

6 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар