Live
1
Ўзбек

Ямал: «Бавария» ўйинларини томоша қилишни ёқтирмайман»

Футбол
19 сентябр, 01:40
«Барса» вингери нима учун унга Мюнхен клуби ўйинларини томоша қилиш ёқмаслигини тушунтирди.
Ямал: «Бавария» ўйинларини томоша қилишни ёқтирмайман»
Фото: Getty Images

«Барселона» вингери Ламин Ямал нима учун «Бавария» ўйинларини томоша қилишни унчалик ёқтирмаслигини тушунтирди. 19 ёшли футболчининг фикрича, мюнхенликлар рақибларидан жуда устун бўлгани сабаб кўп учрашувларда интрига етишмайди.

«Ростан ҳам «Бавария» ўйинларини томоша қилишни ёқтирмайман. Улар ўз чемпионатида устунлик қилишини шусиз ҳам биламан. Бу тушунарли.

Ҳатто Чемпионлар Лигасининг умумий босқичида ҳам одатда «Бавария» ўйинларини кўрмайман. Чунки улар доим рақибларидан яққол устунлик қилаётгандек таассурот пайдо бўлади», — деди Ямал.

Маълумот ўрнида, Венсан Компани шогирдлари Бундеслиганинг 4-тури доирасида Берлиннинг «Юнион» жамоасини йирик 7:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Беллашувда Олисе ҳет-трик, Кейн эса дубл қайд этди. Яна икки голни Мусиала ҳамда Сайбари ўз номига расмийлаштириб қўйди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар