Live
1
Ўзбек

«Челси» АПЛда январ ойидан буён қуруқ ўйин ўтказа олмаяпти

Футбол
19 сентябр, 00:00
    1
Шунингдек, жамоа 2026 йилда АПЛнинг бошқа барча жамоаларидан кўпроқ гол ўтказиб юборди.
«Челси» АПЛда январ ойидан буён қуруқ ўйин ўтказа олмаяпти
Фото: Getty Images
18.09.2026 FT Англия Премер-лигаси Брентфорд Брентфорд 3 : 0 Челси Челси

«Челси» АПЛда кетма-кет 22 та ўйиндан буён ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олмаяпти.

Хаби Алонсо жамоаси чемпионат 5-тури доирасида «Брентфорд»га йирик 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Этиборлиси, лондонликлар АПЛда сўнгги бор 17 январ куни айнан «Брентфорд»га қарши баҳсда (2:0) гол ўтказиб юбормасдан ғалаба қозонганди.

Шунингдек, «Челси» 2026 йилда АПЛнинг бошқа барча жамоаларидан кўпроқ (43 та) гол ўтказиб юборди. Бу кўрсаткич бўйича «Кристал Пэлас» 42 та, «Нюкасл» ва «Тоттенҳэм» эса 39 тадан гол ўтказиб юборган.

Маълумот ўрнида, айни вақтда Алонсо шогирдлари Англия чемпионатида 7-поғонани банд этиб турибди. Жамоа ҳисобида эса 7 очко мавжуд.

Қайд этиш лозим, Лондон клуби навбатдаги беллашувини АПЛ доирасида «Борнмут»га қарши ўтказади. Баҳс 10 окятбр куни Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт олади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Брентфорд Брентфорд
  • Челси Челси
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар