Live
1
Ўзбек

Хаби Алонсо: «Биз яхшироқ ўйнашимиз шарт»

Футбол
18 сентябр, 22:25
    14
«Челси» бош мураббийи «Брентфорд»дан қабул қилиб олинган йирик ҳисобдаги мағлубиятга изоҳ берди.
Хаби Алонсо: «Биз яхшироқ ўйнашимиз шарт»
Фото: Getty Images
18.09.2026 FT Англия Премер-лигаси Брентфорд Брентфорд 3 : 0 Челси Челси

«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо АПЛ доирасида «Брентфорд»дан қабул қилиб олинган 0:3 ҳисобидаги мағлубиятга изоҳ берди.

«Ҳамма нарса, айниқса, натижа хафа қилди. Лекин биз яхшироқ ўйнай оламиз ва яхшироқ ўйнашимиз шарт.

45 дақиқа давомида яхши курашдик, аммо иккинчи бўлимда ўйинимиз пасайиб кетди ва учта гол ўтказиб юбордик.

Эътиборни жамлаш керак. Стандарт вазиятдан гол ўтказиб юборсангиз, рақиб устунлик ва ўйин назоратини қўлга киритади.

Иккинчи голдан кейин вазият анча қийинлашди, жарима майдонимиз яқинида интизом билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди. Буни тўғрилашимиз керак, булар бизнинг хатоларимиз эди.

Биринчи бўлимда ўйинда эдик, аммо хавфли вазиятлар ярата олмадик. Қулай вазиятдан зарба бериш учун сўнгги узатма ва сўнгги ҳаракат етишмади. Бироқ бу масаланинг фақат бир томони.

Иккинчи томони — позицияни сақлаш, зич ўйнаш, ҳимояланиш ва рақиб ҳужум қилганда биргаликда ҳаракат қилиш. Яккакурашларда ғалаба қозониш ва бу борада барқарор бўлишимиз керак», — деди Алонсо.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Брентфорд Брентфорд
  • Челси Челси
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

14 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар