Live
2
Ўзбек

Симеоне: «Моуринио бўлсанг ҳам, барча нарсага рухсат берилмайди»

Футбол
20 сентябр, 18:19
    32
«Атлетико» бош мураббийи дербидаги ҳакамликни танқид қилган «Реал» устoзига жавоб қайтарди.
Симеоне: «Моуринио бўлсанг ҳам, барча нарсага рухсат берилмайди»
Foto: Getty Images
20.09.2026 FT Испания Ла Лигаси Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид 2 : 1 Реал Мадрид Реал Мадрид

«Атлетико» бош мурббийи Диего Симеоне Ла Лига 7-туридан ўрин олган «Реал»га (2:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биринчи бўлимда ўйинни яхши назорат қилдик, рақибда гол уриш учун яққол вазиятлар бўлмади. Ўйин тақдирини ўзгартириб юбориши мумкин бўлган эпизодлар бўлади: Жулиано билан боғлиқ ҳолат ва пеналти ҳам шундай вазият эди. Сон жиҳатдан устун бўлганимизда, рақибга муаммо туғдиришимиз мумкин бўлган вазиятлардан фойдаландик. Шундай вазиятлардан бирида Дэвид гол урди, кейин эса улар ўзларининг хавфли ҳужумларидан бирида фарқни қисқартиришди.

Моуринионинг
сўзлари? Бу борада изоҳлайдиган нарсам йўқ. Булар — ўйинда бўлиб турадиган ҳолатлар. Баъзида қарорлар сенинг фойдангга, баъзида эса аксинча бўлади. Ҳакамларга бўлган ҳурматни йўқотмаслик керак. Ҳатто сен Моуринио бўлсанг ҳам, ҳамма нарсага рухсат берилмайди», — деди «Атлетико» бош мураббийи DAZN эфирида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

32 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар