Live
3
Ўзбек

Моуринио: «Ҳакамлар халақит қилмаса, чемпионлик курашида ҳали узоқ йўл бор»

Футбол
21 сентябр, 06:21
    20
«Реал» бош мураббийи «Барселона» билан 6 очколик фарқ юзага келгани ҳақида гапирди.
Моуринио: «Ҳакамлар халақит қилмаса, чемпионлик курашида ҳали узоқ йўл бор»
Foto: Getty Images
20.09.2026 FT Испания Ла Лигаси Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид 2 : 1 Реал Мадрид Реал Мадрид

Жозе Моуринио «Реал»га ҳакамлар халақит бераётганини айтди.

«Қироллик клуби» Мадрид дербисида «Атлетико»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди ва пешқадам «Барселона»дан 6 очко ортда қолмоқда.

— Энди чемпионликни қўлга киритиш қийин бўлади, деб ўйлайсизми?

— Агар бизни тинч қўйишса, барча билан тенг рақобатлашиш имконини беришса, олдинда ҳали узоқ йўл бор.

Мен ҳаддан ташқари узоққа қараб, ҳаммаси олдиндан режалаштирилган, деб айтишни истамайман. Бундай деб ўйлашни хоҳламайман. Мен шунчаки улар хато қилишди, деб ўйлашни истайман. Мураббий ёки футболчи хатога йўл қўйиши мумкин бўлгани каби, ҳакамлар қўмитаси ҳам хато қилган, деб ўйлашни хоҳлайман.

Бечоралар хато қилишди: 41 ёшдаги ва бундай вазиятда ҳеч қачон ишламаган ҳакамни «Реал»га қарши жуда бой тарихга эга бўлган бошқа бир инсон билан бирга тайинлашди
, — дея «қаймоқранглилар» бош мураббийининг сўзларини келтиради AS.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

20 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар