Бугун
20
Ўзбек

Коке «Реал»га қарши ўйинлар сони бўйича «Атлетико» рекордини янгилади

Футбол
21 сентябр, 01:40
Аввалги рекорд соҳиби Абелардо Родригес «Реал»га қарши 27 та баҳсда майдонга тушган.
Коке «Реал»га қарши ўйинлар сони бўйича «Атлетико» рекордини янгилади
Фото: Getty Images
20.09.2026 FT Испания Ла Лигаси Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид 2 : 1 Реал Мадрид Реал Мадрид

Испания чемпионатининг 6-туридан ўрин олган марказий учрашувда «Атлетико» Мадрид дербисида «Реал»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Ушбу баҳс «Атлетико»нинг тажрибали яримҳимоячиси Коке учун «Реал»га қарши клуб сафидаги 28-учрашув бўлди. Шу тариқа, у Мадрид дербиларида иштирок этиш бўйича «Атлетико»нинг янги рекордини ўрнатди.

Коке бу борада аввалги рекорд соҳиби Абелардо Родригесни ортда қолдирди. Родригес «Атлетико» сафида «Реал»га қарши жами 27 та учрашувда майдонга тушган.

Маълумот ўрнида, дербидаги ғалабадан кейин Диего Симеоне шогирдлари пешқадам «Барселона»нинг асосий таъқибчиларидан бири бўлиб турибди. Айни пайтда «Атлетико» каталонияликлардан 5 очкога ортда қолмоқда.

Мадридликлар Испания чемпионатидаги навбатдаги учрашувини сафарда «Алавес»га қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар