Live
9
Ўзбек

Ла Лига. «Реал» Мадрид дербисида «Атлетико»га ютқазиб, 3-ўринга тушиб кетди

Футбол
20 сентябр, 12:16
    269
Симеоне жамоаси эса 2-поғонага кўтарилди.
Ла Лига. «Реал» Мадрид дербисида «Атлетико»га ютқазиб, 3-ўринга тушиб кетди
Foto: Getty Images
20.09.2026 FT Испания Ла Лигаси Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид 2 : 1 Реал Мадрид Реал Мадрид

Испания чемпионатининг 7-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Реал» ҳамшаҳари «Атлетико»га имкониятни бой берди.

«Қаймоқранглилар» сафида Ҳейсен пеналтига сабабчи бўлиб, қизил карточка олди ва шундан сўнг мезбонлардан Грималдо ҳамда Дэвид гол урди.

Симеоне жамоаси очколарини 16 тага етказиб, «Реал»ни (15, 3-поғона) ортда қолдирган ҳолда 2-ўринга кўтарилди. Пешқадам «Барселона» ҳисобида 21 очко бор.

Ла Лига. 7-тур
Атлетико — Реал 2:1

20 сентябр, «Метрополитано»
Голлар: Грималдо (53, пеналти), Дэвид (59) — Рюдигер (89).
Атлетико — Облак, Пубил (Коке, 46), Ромеро (Ле Норман, 89), Ҳанцко, Грималдо, Кардосо, Лоренте, Симеоне, Баена (Лукман, 67), Ли Канг (Ҳюлманн, 89), Дэвид (Алварес, 62),
Реал — Куртуа, Думфрис, Конате, Ҳейсен, Кукуреля, Валверде, Чуамени (Камавинга, 71), Гулер (Рюдигер, 54), Беллингҳэм (Силва, 82), Винисиус (Диоманде, 54), Мбаппе.
Огоҳлантиришлар: Пубил (35), Ромеро (39), Думфрис (49), Беллингҳэм (78).

Четлатиш: Ҳейсен (50).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

269 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар