Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубининг 15 ёшли иқтидорли тарбияланувчиси Жей-Жей Габриэл янги клубга ўтиши мумкин. Футболчига Ла Лига клубларидан қизиқиш ва таклифлар мавжуд.
Инсайдер Бен Жейкобснинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар беришича, Габриэлга асосий даъвогарлар сифатида Каталониянинг «Барселона» ва Мадриднинг «Реал» жамоалари қаралмоқда. Ҳозир Жей-Жей Барселонага етиб борган ва «кўк-анорранглилар» билан дастлабки музокараларни ўтказиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Жей-Жей «Манчестер Юнайтед» ўсмирлар жамоаси таркибида, марказий ҳужумчи позициясида ҳаракат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Англия премер-лигаси янги мавсумини «қизил иблислар» омадсиз бошлади. Жамоа 4 та турда 4 очко жамғариб, жадвалнинг 13-поғонасини банд этиб турибди.