Live
7
Ўзбек

Суперлига. «Пахтакор» «Машъал»ни мағлуб этиб, пешқадамга айланди

Футбол
19 сентябр, 11:00
    61
Фламарионнинг дубли «Пахтакор»га навбатдаги уч очкони тақдим этди.
Суперлига. «Пахтакор» «Машъал»ни мағлуб этиб, пешқадамга айланди
Foto: PFL
19.09.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Машъал Машъал 1 : 2 Пахтакор Пахтакор

Суперлиганинг 22-турида «Машъал» ўз майдонида «Пахтакор»ни қабул қилди. Ғузордаги «Шўртан» стадионида кечган баҳс 0:2 ҳисобида меҳмонлар фойдасига якунланди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. 51-дақиқада Сардор Собирхўжаевнинг узатмасидан сўнг Фламарион тошкентликларни олдинга олиб чиқди.

77-дақиқада Достонбек Ҳамдамовнинг ассистидан кейин Фламарион ўзининг иккинчи голини уриб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. 90+10-дақиқада эса Муртозаев пеналтидан тўп киритиб, ҳисобни қисқартирди — 1:2!

Баҳс давомида муборакликлар футболчиси Бобуржон Асқаров 90+1-дақиқада, «Пахтакор» вакили Муртазо Пуралиганжи эса 10-дақиқада майдондан четлатилди.

Ушбу натижадан сўнг «Пахтакор» очколарини 49 тага етказиб, турнир жадвалида 1-ўринга чиқди. «Машъал» эса 4 очко билан сўнгги поғонада қолди.

Суперлига. 22-тур
Машъал — Пахтакор 1:2
Голлар:
Фламарион 51, 77 - Муртозаев 90+10.
Огоҳлантиришлар: Исмоилов 6, Раҳимов 34, Собирхўжаев 85, Бўриев 90+3.
Четлатишлар: Пуралиганжи 10, Асқаров 90+1.

Машъал: Жўрабеков, Акрамов, Тожиддинов, Абдураимов, Нуриддинов (Ғанихонов, 79), Исмоилов, Абдираҳимов (Мўйдинов, 81), Чориев, Кўчаров (Муртозаев, 39), Раҳимов (Ифеани, 79), Асқаров.
Пахтакор: Қувватов, Пуралиганжи, Алижонов, Мозговой, Ресан (Ҳамдамов, 67), Бўриев, Собирхўжаев, Ҳуссайн (Чинеду, 68), Насруллаев, Фламарион, Абдумажидов.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Машъал Машъал
  • Пахтакор Пахтакор
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

61 изоҳ +2 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар