Live
7
Ўзбек

А Серия. «Болоня» ва «Торино» очколарни бўлишиб олди

Футбол
19 сентябр, 11:08
Федерико Бернардески ва Сандро Куленовичнинг голлари баҳс тақдирини дуранг билан якунлади.
А Серия. «Болоня» ва «Торино» очколарни бўлишиб олди
Foto: Getty Images
19.09.2026 FT Италия А серияси Болонья Болонья 1 : 1 Торино Торино

Италия чемпионатининг 5-турида «Болоня» ўз майдонида «Торино»ни қабул қилди. Баҳс 1:1 ҳисобида якунланди.

Мезбонлар 14-дақиқада Федерико Бернардескининг голи эвазига ҳисобни очди. «Торино» танаффусгача жавоб қайтара олмади.

Иккинчи бўлимда туринликлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. 77-дақиқада Роландо Мандрагоранинг узатмасидан сўнг Сандро Куленович гол урди.

Қолган дақиқаларда жамоалар ғалаба голини киритиш учун имкониятларга эга бўлди, бироқ ҳисоб ўзгармади.

А Серия. 5-тур
Болоня — Торино 1:1
Голлар:
Бернардески 14 — Куленович 77.
Огоҳлантиришлар: Браганса 31, Белгҳали 74, Паттерсон 78.

Болоня: Скорупски, Ҳелланд (Одгор, 58), Ҳеггем, Теате, Дзортеа (Холм, 84), Фергюсон, Побега (Моро, 77), Миранда, Бернардески (Орсолини, 77), Камбяги (Де Силвестри, 58), Пиколли.

Торино: Перри, Кёмерт (Илхан, 69), Исмайли, Коко, Фортини (Паттерсон, 46), Браганса (Белгҳали, 69), Мандрагора, Фитс-Жим (Куленович, 55), Каччамани, Симеоне, Влашич (Ористанио, 68).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Болонья Болонья
  • Торино Торино
  • Италия А серияси Италия А серияси
Бугунги янгиликлар