Live
7
Ўзбек

ЎзФҲМ «Навбаҳор» - «Динамо» баҳсидаги ҳолат бўйича хулосасини эълон қилди

Футбол
18 сентябр, 10:25
Бош ҳакам ҳам, VAR ва AVAR ҳаками ҳам паст баҳо олган
ЎзФҲМ  «Навбаҳор» - «Динамо» баҳсидаги ҳолат бўйича хулосасини эълон қилди
Фото: Динамо ПФК
17.09.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Навбаҳор Навбаҳор 3 : 2 Динамо Динамо

Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган «Навбаҳор» — «Динамо» учрашувида юзага келган баҳсли вазиятлар Эксперт ҳакамлар гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилди.

«Учрашувнинг 25-дақиқасида «Динамо» жамоаси томонидан гол урилган, бироқ мазкур вазиятда бош ҳакам хатога йўл қўйган, чунки ҳеч қандай қўполлик ишлатилмаган вазиятда бош ҳакам хатога йўл қўйиб, жарима зарбаси белгилаган ва «Динамо» айнан шу нотўғри белгиланган жарима зарбасидан сўнг гол уришга муваффақ бўлган.

Ўйиннинг 30-дақиқасида «Навбаҳор» футболчиси рақиб жамоа ўйинчисига нисбатан қўполлик ишлатган ва эпизод давомида майдонда ётган футболчининг оёғини босиб ўтган. Бош ҳакам мазкур ҳолатни кўрмай, этиборсизликка йўл қўйган. Ўз навбатида, VAR ҳаками қўполлик ишлатилган вазиятни текширган бўлса-да, эҳтимолий қизил карточкани кўрмаган ва бош ҳакамни монитор олдига чақирмасдан хатога йўл қўйган. Натижада учрашувдаги бир нечта хатолар сабабли бош ҳакам ҳам, VAR ва AVAR ҳаками ҳам паст баҳо олган», - дейилади хабарда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Навбаҳор Навбаҳор
  • Динамо Динамо
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар