Live
5
Ўзбек

Осиё ўйинлари. Ўзбекистон U-23 Кувайт устидан ишончли ғалабани тантана қилди

Футбол
18 сентябр, 08:01
    5
Равшан Ҳайдаров шогирдлари иккинчи турда ҳам рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмади.
Осиё ўйинлари. Ўзбекистон U-23 Кувайт устидан ишончли ғалабани тантана қилди
Фото: ЎФА

Осиё ўйинлари 2-туридан ўрин олган Кувайт U-23 ва Ўзбекистон U-23 жамоалари ўртасидаги баҳс якунига етди.

Сардор Баҳромов томонидан 6 ва 36-дақиқаларда урилган голлар ҳамюртларимизга навбатдаги 3 очкони тақдим этди.

Таъкидлаш лозим, иккинчи бўлим стартида, аниқроғи 48-дақиқада ҳакам Рўзибой Файзуллаевни майдондан четлатди ҳамда Ўзбекистон U-23 жамоаси қолган дақиқаларни 10 киши бўлиб ўтказишга мажбур бўлди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон U-23 жамоаси 3-турда Ветнам билан куч синашади. Беллашув 22 сентябр куни Тошкент вақти билан 10:00да старт олади.

Осиё ўйинлари, 2-тур
Кувайт
U-23 – Ўзбекистон U-23 0:2
Голлар:
Сардор Баҳромов (6, 36)

Четлатиш: Рўзибой Файзуллаев (48).

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар