Live
3
Ўзбек

ЎФА мутахассислари Бишкекдаги ФИФА семинарида иштирок этмоқда

Футбол
18 сентябр, 06:32
ТДС лойиҳаси доирасидаги тажриба алмашинуви ва ёшлар жамоалари мураббийлари учун семинар 19 сентябргача давом этади.
ЎФА мутахассислари Бишкекдаги ФИФА семинарида иштирок этмоқда
Фото: ЎФА

Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари 19 сентябргача давом этадиган Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида бўлиб ўтаётган ФИФАнинг ТДС лойиҳаси доирасидаги тажриба алмашинуви ва ёшлар терма жамоалари мураббийлари учун семинарда иштирок этмоқда.

Тадбирда ЎФАнинг терма жамоалар тайёргарлиги, мураббийлар таълими ва ёшлар футболини ривожлантириш йўналишларида фаолият юритувчи мутахассислари, шунингдек, U-17 ва U-16 терма жамоалари бош мураббийлари қатнашмоқда.

Фото: ЎФА
Фото: ЎФА
Фото: ЎФА

Семинар давомида футбол соҳасида тажриба алмашиш ва ёшлар терма жамоалари фаолиятига оид масалаларни муҳокама қилиш кўзда тутилган.

Бугунги янгиликлар