Каталониянинг «Барселона» клуби бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик шогирдларидан биридан норози. Ҳатто «Расинг» устидан 7:2 ҳисобида қозонилган ғалаба ҳам немис мутахассисининг дарвозабон Войцех Шеснининг спорт формаси борасидаги хавотирини йўққа чиқара олмади.
Гап натижага таъсир кўрсатган хатода эмас, балки Шеснининг ўз жисмоний тайёргарлигига етарли эътибор бермай қўйганидадир.
«Барселона»да ўйинчилардан интенсивлик, диққатни жамлаш ва энг юқори даража талаб этилади, ҳатто захира ўйинчиси бўлсангиз ҳам. Флик буни қабул қилиб бўлмайдиган интизомсизлик деб ҳисоблайди», — дейилади El Nacional нашри материалида.
Флик Шеснининг жисмоний тайёргарлиги талаб даражасида эмаслигини кўриб турибди, бу эса унинг реакция тезлиги ва ҳаракатчанлигига таъсир қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Войцех Шесни «Расинг»га қарши ўйин танаффусида жароҳат олган Жоан Гарсияни алмаштирган эди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади