Live
7
Ўзбек

Хави билан суҳбатдан сўнг ван Дейк миллий жамоадан кетмасликка қарор қилди

Футбол
18 сентябр, 10:33
«Ливерпул»нинг 35 ёшли ҳимоячиси миллий жамоага чақирув олди.
Хави билан суҳбатдан сўнг ван Дейк миллий жамоадан кетмасликка қарор қилди
Фото: Gettyimages

Англиянинг «Ливерпул» клубининг 35 ёшли марказий ҳимоячиси Виржил ван Дейк Миллатлар Лигаси ўйинлари арафасида Нидерландия миллий жамоаси таркибига чақирув олди.

Журналист Жек Ласбининг хабарига кўра, жаҳон чемпионати-2026дан кейин ван Дейк Нидерландия миллий жамоасидаги фаолиятини якунлаш борасида жиддий тарзда ўйлаб қолган. Бироқ жамоанинг янги бош мураббийи Хави Эрнандес билан суҳбатлашиб олгач, «Ливерпул» етакчиси халқаро фаолиятини давом эттиришга қарор қилган.

Маълумот учун, ван Дейк 2015 йилдан буён миллий жамоа шарафини ҳимоя қилиб келади. Ўтган давр мобайнида ҳимоячи 96 ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 1 та голли узатма етказиб берди.

Эслатиб ўтамиз, Нидерландия миллий жамоаси 24 сентябр куни УЕФА Миллатлар Лигаси 1-тури доирасида Германия миллий жамоасига қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нидерландия Нидерландия
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар