«Эвертон» «Тоттенҳем» ҳужумчиси Ришарлисонни сотиб олишга бошқа уриниб кўрмаслиги маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда ливерпулликлар бразилияликни сотиб олмоқчи бўлган, бироқ келишув амалга ошмаган эди.
ТEAMtalk маълумотларига кўра, «Эвертон» ёзда трансферга яқин қолганига қарамай, Ришарлисонга бўлган қизиқишни қайта тиклашни, масалага яна қайтишни режалаштирмаяпти.
Ушбу мавсумда Ришарлисон Англия Премер-лигасининг фақат битта ўйинида майдонга тушди ва самарали ҳаракатлар амалга оширишнинг уддасидан чиқа олмади.
Аввалроқ «Тоттенҳем» бразилияликни ўз қайдномасидан чиқариб ташлаган эди. Бунга сабаб сифатида эса жамоанинг италиялик бош мураббийи Роберто Де Зерби ортиқ форвардга умид боғламаётгани сабаб сифатида келтирилган эди.