«Борнмут» вингери Райан «Ливерпул» эътиборини ўзига қаратган. Бу ҳақда ESPN Brasil хабар берди.
Манбага кўра, агар мерсисайдликлар 20 ёшли бразилияликни сотиб олишни истасалар, клуб тахминан 150 миллион евро сарфлашига тўғри келади. Гап шундаки, айнан шундай сумма футболчининг шартномасида товон пули сифатида кўрсатилган. Таъкидланишича, «олчалар» футболчиси билан хайрлашишга шошилмаяпти. Шу сабабли клуб муросага келиб, нархни пасайтирмоқчи ҳам эмас.
Ушбу мавсумда Райан барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 6 та учрашувда майдонга тушди ва 2 та гол уришга муваффақ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ҳужумчининг «Борнмут» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2031 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.