Live
5
Ўзбек

Артета «Арсенал» билан янги шартнома имзолаш борасида гапирди

Футбол
18 сентябр, 09:20
Лондонликлар устози ташвишланишга ўрин йўқлигини маълум қилди.
Артета «Арсенал» билан янги шартнома имзолаш борасида гапирди
Фото: Gettyimages
19.09.2026, 10:00 Англия Премер-лигаси Брайтон Брайтон - : - Арсенал Арсенал

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета икки йил аввал бўлгани каби миллий жамоалар ўйинлари учун кузги танаффус пайтида шартномани яна узайтириши мумкинми, деган саволга жавоб берди.

«Ўйлайманки, бу масалада ҳаммамиз мутлақо бир бутунмиз ва қулай пайт келганда ҳаммасини расмийлаштирамиз. Бу ерда хавотирга ўрин йўқ. Муддатлар ўтган сафаргидек бўладими-йўқми, билмайман. Клуб билан амбицияларимиз ва мақсадларимиз бир хил. Вақтимиз бўлганда бу масалани ҳал қиламиз», - деди Артета матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, 19 сентябр, шанба куни «Арсенал» Премер-лига 5-тури доирасида меҳмонда «Брайтон»га қарши майдонга тушади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Брайтон Брайтон
  • Арсенал Арсенал
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар