Live
14
Ўзбек

«МЮ» 15 ёшли истеъдодни арзимас нарх эвазига қўйиб юбориши мумкин

Футбол
16 сентябр, 10:24
«Барса» ва «Реал» даъвогарлик қилаётган Жей-Жей Габриэл манкунианликлар машғулотларида қатнашмай қўйди.
«МЮ» 15 ёшли истеъдодни арзимас нарх эвазига қўйиб юбориши мумкин
Foto: Getty Images

15 ёшли истеъдодли ҳужумчи Жей-Жей Габриэл «Манчестер Юнайтед»ни тарк этмоқчи.

Daily Mail нашри маълумотларига кўра, футболчининг яқинлари унинг мавсумолди тайёргарлиги давомида деярли ўйнамаганидан ва ҳануз асосий жамоа сафида расмий баҳсда дебют қилиш имконияти берилмаганидан норози.

Габриэл «Брайтон»га қарши Лига кубоги ўйини учун қайдномага киритилиши кутилганди, аммо энди, эҳтимол, бу амалга ошмайди.

Жей-Жейга Испаниянинг икки топ-клуби — «Барселона» ва «Реал» даъвогарлик қилмоқда. Шунингдек, ҳужумкор футболчини Англиянинг етакчи жамоалари ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бироқ уларнинг фикрича, эҳтимол, барчаси каталонияликлар ва мадридликлар ўртасида ҳал бўлади.

Габриэл Ирландия паспортига эга бўлгани сабабли 16 ёшга тўлганиданоқ Европа клубларига ўтиш ҳуқуқига эга. Англия фуқаролари учун эса бу чегара 18 ёшни ташкил этади. Агар шундай трансфер амалга ошса, «МЮ» атиги 300 минг фунт атрофида товон пули олади.

Шунингдек, «Юнайтед» ҳужумчи билан мавсум охиригача мўлжалланган шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ниятида эмаслиги таъкидланган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар