«Арсенал» 2026/27 йилги мавсум бошидан бери барча турнирларда кетма-кет еттинчи ғалабасини қўлга киритди. «Тўпчилар» Англия Лига кубоги 1/16 финалида «Ипсвич Таун»ни 4:2 ҳисобида таслим этди.
Микел Артета шогирдлари мавсумни Англия Суперкубогида «Манчестер Сити» устидан 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлаган. Шундан сўнг жамоа АПЛнинг дастлабки тўртта турида ҳам ғалаба қозонди.
Бундан ташқари, «Арсенал» Чемпионлар лигаси умумий босқичи 1-турида Италиянинг «Наполи» клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
«Арсенал» айни пайтда АПЛ турнир жадвалида 12 очко билан биринчи ўринда бормоқда. «Тўпчилар» 5-турда 19 сентябр куни «Брайтон»га қарши баҳс олиб боради.