«Барселона» вингери Ламин Ямал Европанинг қайси клублари ўйинларини кузатиб бориши ҳақида гапирди.
«Реал»нинг ўйинларини кузатаман. Лекин гап «Реал» ҳақида кетганда, доим уларнинг мағлуб бўлишини хоҳлайман.
«ПСЖ»? Уларни Чемпионлар Лигасида кузатаман, чунки рақибни қандай босим остига олиб, ўйинда устунлик қилишини томоша қилишни жуда яхши кўраман. Албатта, рақиб Чемпионлар Лигасида ўйнаётган бўлса, демак, у ҳақиқатан ҳам жуда яхши ва кучли жамоа.
«ПСЖ» ва «Бавария» ўртасидаги ўтган мавсумдаги ўйин эса ақлбовар қилмас даражада бўлди», — деди Ямал Movistar’га берган интервюсида.
Аввалроқ Ямал «Бавария» ўйинларини томоша қилишни ёқтирмаслиги ҳақида гапириб ўтганди. Бунга сабаб сифатида испаниялик футболчи мюнхенликлар доим рақибларидан яққол устунлик қилаётгандек таассурот пайдо бўлишини кўрсатганди.