Live
9
Ўзбек

Мареска жароҳатланган Доку қачон майдонга қайтишини ҳақида гапирди

Футбол
19 сентябр, 06:02
«Шаҳарликлар» устози жамоа яримҳимоячисининг ҳолати ҳақида гапирди.
Мареска жароҳатланган Доку қачон майдонга қайтишини ҳақида гапирди
Фото: Gettyimages

«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска вингер Жереми Докунинг ҳолати ҳақида гапирди. Белгиялик Англия Суперкубоги учун баҳсда жароҳат олиб, шундан буён майдонга тушмаяпти.

— Катта эҳтимол билан Доку «Сандерленд»га қарши ўйинда майдонга туша олади», — деди Мареска журналистларга.

Ушбу мавсумда 24 ёшли Доку 1 та ўйинда майдонга тушди ва самарали ҳаракатлар амалга ошира олмади.

Англия премер-лигасининг 5-тури доирасидаги «Манчестер Сити» ва «Сандерленд» ўртасида баҳс якшанба, 20 сентябр куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 4 та ўйинда юз фоизлик натижа кўрсатган «Манчестер Сити» тўплар фарқига кўра, иккинчи поғонани банд этган бўлса, «Сандерленд» 1 та ғалаба, 1 та дуранг ва 2 та мағлубият қайд этиб, 4 очко билан 14-ўринни эгаллаб турибди.

Бугунги янгиликлар