«Барселона» вингери Ламин Ямал замонавий футбол ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Мен ўйинларни 1-дақиқадан то 90-дақиқагача тўлиқ томоша қиладиган даврда ўсганман. Иловага кириб, кимда нечта гол ва голли узатма борлигини текширмасдим. У пайтда ҳамма футболдан завқланарди. Футболчи 20 та гол урмаган бўлса ҳам, унинг ўйинидан завқ олишинг мумкин эди. У шундай ўйнардики, ундан кўзни узишнинг иложи бўлмасди. Масалан, Ўзил менга жуда ёқарди.
Фото: Gettyimages
Ўйлашимча, ҳозирги авлод шунчаки иловани очиб қарайди ва: «Ламин иккита гол урди ёки иккита голли узатмани амалга оширди – демак, у яхши ўйин ўтказибди», дейди», - дея Ямал сўзларидан иқтибос келтирди Movistar Plus.
Эслатиб ўтамиз, Германия миллий жамоаси собиқ яримҳимоячиси Месут Ўзил асосан «Реал» (2010-2013) ва «Арсенал» (2013-2021) клубларидаги иштироки билан танилган.