Live
10
Ўзбек

УEФА ва КОНКАКАФ ФИФАдан тўлов талаб қилди

Футбол
19 сентябр, 07:15
L’Équipe хабарига кўра, икки конфедерация ҳар бир миллий федерацияга $10 млн ажратишни сўраган.
УEФА ва КОНКАКАФ ФИФАдан тўлов талаб қилди
Foto: Getty Images

УEФА ва КОНКАКАФ ФИФАдан 211 та миллий федерациянинг ҳар бирига $10 миллиондан тўлашни талаб қилди. Бу ҳақда L’Équipe хабар берди.

УEФА президенти Александр Чеферин ва КОНКАКАФ раҳбари Виктор Монталяни ФИФА президенти Жанни Инфантинога мактуб йўллаган.

Унда ФИФА 2023–2026 йиллар сиклини қарийб $6 миллиард захира билан якунлаётгани қайд этилган. Шу сабабли федерацияларга 2027–2030 йиллар сикли давомида камида $10 миллиондан ажратиш адолатли экани таъкидланган.

Бу барча 211 та миллий федерация учун жами қарийб $2,1 миллиард маблағни ташкил этади.

Маълумот учун, УEФА ва КОНКАКАФ ФИФА раҳбариятининг бошқарув услубидан норозилигини ҳам билдирган. Ушбу ташаббус жаҳон футболидаги бошқарув масалалари бўйича келишмовчиликлар кучайган бир пайтга тўғри келмоқда.

Бугунги янгиликлар