Live
8
Ўзбек

Хави: «Лапорта Мессини «Барса»га қайтаришни истамади»

Футбол
19 сентябр, 04:40
Каталонияликлар собиқ бош мураббийи Леонинг 2023 йилда клубга қайтиши нега амалга ошмаганини айтди.
Хави: «Лапорта Мессини «Барса»га қайтаришни истамади»
Фото: Getty Images

«Барселона» собиқ бош мураббийи Хави Эрнандес Лионел Мессининг 2023 йилда Каталония клубига қайтиши нега амалга ошмаганини айтиб берди.

«Месси — менинг яқин дўстим. Биз у билан кўп гаплашардик. У «Барселона»га қайтишни истаган. Мен эса у учун «сўнгги рақс»ни ташкил қиламиз деб ўйлагандим.

Биз 4 ой давомида алоқада бўлдик, аммо кейин Лапорта менга Мессини «Барселона»га қайтаришни истамаслигини айтди. Бу ҳақда Леога айтиш мен учун жуда оғир эди», — деди Хави.

Маълумот ўрнида, Месси «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2021 йилда Каталония клубидаги молиявий муаммолар сабаб жамоани тарк этиб, «ПСЖ»га кўчиб ўтганди.

2023 йилда аргентиналик футболчи Париж клуби билан шартномасини узайтирмасликка қарор қилди ва «Барселона»га қайтишга яқин эди. Бироқ трансфер амалга ошмади ва Месси ҳозирда фаолиятини «Интер Майами»да давом эттирмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар