Live
9
Ўзбек

Симеоне: «Моуриниога нисбатан катта ҳурматим бор»

Футбол
19 сентябр, 07:45
«Атлетико» бош мураббийи «Реал» билан бўлажак дерби олдидан рақиб ҳақида гапирди.
Симеоне: «Моуриниога нисбатан катта ҳурматим бор»
Foto: Getty Images
20.09.2026, 10:15 Испания Ла Лигаси Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид - : - Реал Мадрид Реал Мадрид

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Ла Лигадаги 7-тур доирасида «Реал»га қарши ўтказиладиган баҳс олдидан фикр билдирди. Аргентиналик мутахассис рақибнинг тезкор ҳужумларга ўтишдаги имкониятларини алоҳида таъкидлади. Мадрид дербиси 20 сентябр куни бўлиб ўтади.

«Ҳаммаси ҳар бир жамоанинг ўзига хос жиҳатларига боғлиқ. Рақиб биздан кўра ҳужумга ўтиш босқичида яхшироқ бўлади, уларнинг ўйин услуби вертикалроқ. Улар кучли футболчилардан ташкил топган ва бундай вазиятлардан фойдаланишни яхши билишади», — деди Симеоне АS нашрига берган интервюсида.

Мураббийнинг фикрича, «Атлетико» тўп йўқотилган вазиятларда рақибга қулай шароит яратиб қўймаслиги керак. Симеоне жамоаси «Реал»нинг тезкор ҳужумларини чеклаш учун ўйинни имкон қадар тўғри ташкил этиши лозимлигини қайд этди.

«Биз ўйинни имкон қадар тўғри қуришимиз керак. Тўп йўқотишларимиз сабабли рақиб ўзининг тезкор ҳужумларида ўзини қулай ҳис қилмаслиги муҳим», — деди «Атлетико» устози.

Симеоне, шунингдек, «Реал» бош мураббийи Жозе Моуриниога бўлган ҳурмати ҳақида гапирди. Аргентиналик мутахассис португалиялик мураббийнинг фаолиятини юқори баҳолашини ва у билан аввалги баҳслардаги каби кураш олиб боришни исташини билдирди.

«Кўп йиллар аввалги воқеаларга чуқур кириб боришни истамайман. Моуриниога нисбатан жуда катта ҳурматим бор. Мен унинг мухлисиман ва уни қанчалик қадрлашимни у билади. У билан аввалги баҳсларда қандай курашган бўлсак, бу сафар ҳам шундай рақобат қила олишимизни истардим», — деди Симеоне.

Маълумот учун, «Атлетико» ва «Реал» ўртасидаги Ла Лига 7-тур баҳси 20 сентябр куни Мадридда ўтказилади. Беллашув Тошкент вақти билан 19:15 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар