«Манчестер Юнайтед» айни пайтда бош мураббий Майкл Керрикнинг ўрнига бошқа мутахассис изламаяпти. The Athletic нашри маълумотига кўра, 45 ёшли мураббий «қизил иблислар» сафида фаолиятини давом эттиради ва клуб раҳбарияти унинг ишини қўллаб-қувватламоқда.
Манбага кўра, «МЮ»нинг спорт директори Жейсон Уилкокс Кэррикнинг келажагини белгилашда муҳим рол ўйнайди. Уилкокс жамоада мураббийлар штаби ва футболчилар таркибида барқарорликни таъминлаш тарафдори экани қайд этилган.
Кэррик бошчилигидаги жамоа 16 сентябр куни Англия Лига кубоги 1/16 финалида «Брайтон»га қарши баҳсда 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. «Манчестер Юнайтед» баҳс давомида 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эди, бироқ иккинчи бўлимда учта гол ўтказиб юборди.
Шунга қарамай, мазкур мағлубият Кэррикнинг лавозимига ҳозирча таъсир кўрсатмаган. «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти мураббийга жамоани барқарор ҳолатга олиб чиқиш учун вақт бермоқчи.
Англия Премер-лигасининг дастлабки тўрт туридан сўнг «Манчестер Юнайтед» 4 очко жамғарган ва турнир жадвалининг 13-ўрнини эгаллаб турибди. «Қизил иблислар» навбатдаги баҳсини 20 сентябр куни сафарда «Фулҳэм»га қарши ўтказади.