Бугун
35
Ўзбек

«Арсенал» ва «МЮ» Мазага қизиқиш билдирмоқда

Футбол
18 сентябр, 18:13
Леверкузен клуби унинг трансфер қийматини 70 миллион евро деб баҳоламоқда.
«Арсенал» ва «МЮ» Мазага қизиқиш билдирмоқда
Фото: Getty Images

«Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед» клублари «Байер» яримҳимоячиси Иброҳим Мазога қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Goal нашри хабар бермоқда.

Манбаа кўра, жазоирлик 20 ёшли футболчи Бундеслигадаги ўйинлари орқали Европанинг бир қатор йирик клублари эътиборини тортган.

Қайд этилишича, «Арсенал» ва «МЮ»дан ташқари, «Манчестер Сити» ва «Атлетико» жамоалари ҳам футболчига қизиқиш билдирган ва унинг атрофидаги вазиятни диққат билан кузатмоқда.

Маълумот учун, Маза 2025 йил ёзида «Ҳерта»дан «Байер»га кўчиб ўтган. Леверкузен клуби унинг трансфер қийматини 70 миллион евро деб баҳоламоқда. Шунга қарамай, клуб Иброҳим бўйича таклифларни кўриб чиқишга шошилмаяпти.

Футболчининг «доришунослар» билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Маза Жазоир миллий жамоаси ҳозирга қадар 21 та учрашувда иштирок этиб, 2 та гол урган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
Бугунги янгиликлар