«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани жамоанинг ҳужум чизиғида кўпроқ вариантларга эга бўлишни истамоқда.
Bild нашри хабар беришича, Мюнхен клуби «Барселона» яримҳимоячиси Дани Олмони ўз трансфер мақсадлари рўйхатига киритди.
Қайд этилишича, белгиялик мутахассис ҳужумдаги мавжуд футболчиларнинг ҳолатини ҳисобга олмоқда. У Ҳарри Кейн ва Серж Гнабрининг ёши, Жамол Мусиаланинг соғлиғи билан боғлиқ муаммоларидан хавотирга тушган. Шунингдек, Луис Диаснинг беқарор ўйинлари мураббийни таркибни кучайтириш ҳақида ўйлашга ундамоқда.
«Бавария» аввал ҳам Олмони қўлга киритишга уринган, аммо музокаралар муваффақиятсиз якунланган. Шунга қарамай, испаниялик футболчи мюнхенликлар эътиборидан четда қолмаган. Клуб Данининг трансфери учун 70 миллион евро сарфлашга тайёр.
Бироқ Каталония клуби ҳам Олмо борасида бир қарорга келмаган. Ҳанси Флик испаниялик хавбекни жамоада олиб қолиши мумкин.