Аргентиналик собиқ футболчи Серхио Агуэро «Ан Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг фаолиятидаги 1000-голга етиш мақсади ҳақида фикр билдирди.
Эслатиб ўтамиз, португалиялик 41 ёшли ҳужумчининг ҳисобида 979 та гол бор. У Риёд клуби сафида фаолиятини давом эттирмоқда.
«Роналду яна қанча вақт ўйнашини билмайман, аммо унга атиги 21 та гол қолди. У буни албатта амалга ошира олади. Унинг мавсум якунидан кейин фаолиятини давом эттирадими ёки йўқми, режалари қандайлигини билмайман. Гол уриш унчалик осон эмас, аммо у буни мунтазам равишда уддалаб келмоқда. Бу жиҳатдан Роналду Лео Мессига ўхшайди — у майдонда бўлганида гол уриш эҳтимоли доимо юқори. Агар у яна бир мавсум қолса, мингинчи голини уришига ишонаман», — деди Агуэро.
Бу мавсумда Роналду 7 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урган. Шунингдек, у Португалия миллий жамоасига ҳам чақирув олди.