Live
1
Ўзбек

«Челси» қишда Уортон учун янги таклиф юборади

Футбол
18 сентябр, 18:34
Футболчининг клуб билан шартномаси 2029 йил ёзига қадар амал қилади.
«Челси» қишда Уортон учун янги таклиф юборади
Фото: Getty Images

«Челси» клуби «Кристал Пэлас» яримҳимоячиси Адам Уортонга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар бермоқда.

Манбага кўра, «кўклар» Энцо Фернандесга ўринбосар изламоқда. Хаби Алонсо режаларида Уортон жой олган. Англиялик 22 ёшли футболчининг келишуви қишда амалга ошиши мумкин.

Қайд этилишича, «Челси» Адамнинг трансферини расмийлаштириш учун 93 миллион евроа сарфлашга тайёр.

Аввалроқ «Кристал Пэлас» хавбек бўйича 100 миллион евродан ортиқ таклифларни кўриб чиқишини маълум қилганди.

Маълум қилинишича, лондонликлар футболчини ўтган ёзда ҳам сотиб олишга уринган, аммо келишув амалга ошмаган.

Адам 2024 йилдан буён «бургутлар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг бозор қиймати 70 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Футболчининг клуб билан шартномаси 2029 йил ёзига қадар амал қилади. Бу мавсумда Уортон АПЛнинг 4 та учрашувида майдонга тушди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Кристал Пэлас Кристал Пэлас
Бугунги янгиликлар