Бугун
35
Ўзбек

АПЛнинг уч клуби Камара учун даъвогарлик қилмоқда

Футбол
18 сентябр, 16:03
Ламин 2024 йил ёзидан бери «Монако» сафида тўп тепиб келмоқда.
АПЛнинг уч клуби Камара учун даъвогарлик қилмоқда
Фото: Getty Images

«Монако» марказий яримҳимоячиси Ламин Камара Англия Премер-лигасининг бир қатор топ-клублари қизиқиш доирасига тушди. Бу ҳақда журналист Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Манба маълумотига кўра, сенегаллик 22 ёшли футболчини «Арсенал», «Челси» ва «Ливерпул» ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.

Қайд этилишича, ушбу клублар вакиллари Камаранинг агенти билан дастлабки музокараларни ҳам ўтказган.

Ўз навбатда футболчи ҳам «Монако»ни тарк этиб, Туманли Албионга йўл олишга қарши эмас.

Аввалроқ «Нюкасл» клуби ҳам Ламиннинг трансферига даъвогарлик қилаётгани хабар қилинганди.

Маълумот учун, Камара 2024 йил ёзидан бери «Монако» сафида тўп тепиб келмоқда. Унинг монегасклар билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Челси Челси
  • Ливерпул Ливерпул
Бугунги янгиликлар