Бугун
35
Ўзбек

Исак: «Ливерпул»га ўтганимдан ҳеч қачон афсусланмаганман»

Футбол
18 сентябр, 17:43
Мерсисайдликлар 2025 йилда швециялик форвардни «Нюкасл»дан 125 миллион фунт эвазига сотиб олганди.
Исак: «Ливерпул»га ўтганимдан ҳеч қачон афсусланмаганман»
Фото: Getty Images

«Ливерпул» ҳужумчиси Александер Исак мерсисайдликлар сафига ўтганидан ҳеч қачон афсусланмаганини маълум қилди.

«Йўқ, ҳеч қачон. Бу ҳақда сира ўйламаганман. Тўғри, жиддий жароҳат олишим мен учун оғир бўлди. Узоқ муддатли жароҳатни бошдан кечирган ҳар қандай футболчи буни тушунади. Аммо ҳозир ортга қарашдан фойда йўқ. Мен фақат олдинга қараяпман ва бу мавсум бизга нималар олиб келишидан жуда умидворман», — дея Исакнинг сўзларидан келтиради BBC нашри.

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпул» 2025 йилда швециялик форвардни «Нюкасл»дан 125 миллион фунт эвазига сотиб олганди. Жамоадаги илк мавсумида барча турнирлар доирасида 22 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урганди. Бу мавсумда эса АПЛ доирасида 4 та баҳсда 3 та гол уришга муваффақ бўлди.

Маълумот учун, футболчининг Премер-лигадаги умумий голлари сони 60 тага етган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
Бугунги янгиликлар