«Манчестер Юнайтед» клуби «Нюкасл» ҳимоячиси Люис Ҳоллни трансфер қилиш имкониятини деярли йўқотган.
Football Insider нашри хабар беришича, англиялик 22 ёшли футболчи ёзги трансфер ойнасида Майкл Кэррик жамоасининг асосий мақсадларидан бири бўлган, бироқ «қарғалар» уни сотишни истамаган. Кейинчалик Люис жамоаси билан шартномасини узоқ муддатга узайтирган. Бу эса вазиятни янада мураккаблаштирган.
Бундан ташқари, футболчининг ўзи ҳам, клуб ҳам «Олд Траффорд»га кўчиб ўтиш имкониятига ижобий муносабат билдирмаган.
«МЮ»ниег собиқ бош скаути Мик Браунинг айтишича, клуб Ҳолл учун курашни давом эттирадиган бўлса, катта пул сарфлашига тўғри келади. Шу сабаб манкунианликлар муқобил вариантларни ҳам кўриб чиқмоқда. Улардан бири — «Кристал Пэлас»нинг чап қанот ҳимоячиси Тайрик Митчелл бўлиб, унинг амалдаги шартномаси мавсум якунида тугайди.
Маълумот учун, Ҳолл 2023 йилда «Челси»дан «Нюкасл»га келиб қўшилган. Бу вақт давомида у клуб либосида барча турнирлар доирасида 107 та баҳсда майдонга чиққан.