«Манчестер Юнайтед» Англия Лига кубогининг 1/16 финалида «Брайтон»га 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этди.
Бундан ташқари, жамоа АПЛнинг дастлабки 4-туридан сўнг 13-ўринда бормоқда. Шунга қарамай, бош мураббий Майкл Кэррикнинг истеъфога чиқарилиши ҳозирча кутилмаяпти.
BBC хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» раҳбарияти Кэррикка бўлган ишончини йўқотгани ҳақида ҳозирча ҳеч қандай асос йўқ.
Клубда вазиятни яхшилаш учун футболчиларнинг ҳам индивидуал, ҳам жамоавий даражада ўсиши керак, деб ҳисобланмоқда.
Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» навбатдаги баҳсини 20 сентябр куни АПЛ 5-турида сафарда «Фулҳэм»га қарши ўтказади.