Live
11
Ўзбек

«Тоттенҳем» жаҳон чемпионини жароҳат сабаб йўқотди

Футбол
19 сентябр, 09:07
Педро Порро «Астон Вилла»га қарши баҳсда жароҳат олиб, биринчи бўлимдаёқ майдонни тарк этди.
«Тоттенҳем» жаҳон чемпионини жароҳат сабаб йўқотди
Foto: Getty Images
19.09.2026 FT Англия Премер-лигаси Тоттенҳэм Тоттенҳэм 2 : 3 Астон Вилла Астон Вилла

«Тоттенҳем» жаҳон чемпионини жароҳат сабаб йўқотди

Педро Порро «Астон Вилла»га қарши баҳсда жароҳат олиб, биринчи бўлимдаёқ майдонни тарк этди.

Англия Премер-лигасининг 5-турида «Тоттенҳ'м» ўз майдонида «Астон Вилла»ни қабул қилмоқда. Баҳснинг биринчи бўлимида лондонликлар бош мураббийи Роберто Де Pерби мажбурий алмаштиришни амалга оширди. Ўнг қанот ҳимоячиси Педро Порро жароҳат олиб, ўйинни давом эттира олмади.

Испаниялик футболчи баҳснинг 17-дақиқасида жароҳат олди. Тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамай, Порро майдонга қайта олмади ва 19-дақиқада унинг ўрнига Арчи Грей туширилди.

Порро ўтган ёзда Испания миллий жамоаси сафида жаҳон чемпионига айланган эди. Ҳимоячи сўнгги кунларда «Барселона»нинг ҳам қизиқиш доирасига тушгани ҳақида хабарлар тарқалган. Каталонияликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ва ҳужумчи Ламин Ямал Поррони жамоада кўришни истаётгани айтилганди.

Маълумот учун, ҳозирча 27 ёшли футболчининг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум эмас. Унинг кейинги баҳсларда майдонга тушиши тиббий кўрик натижаларига боғлиқ бўлади. «Тоттенҳэм» учун Порронинг жароҳати айниқса муҳим, чунки у жамоанинг ўнг қанотидаги асосий футболчилардан бири ҳисобланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар