Live
23
Ўзбек

Моуринио «Реал»да Энрике усулидан фойдаланмоқда

Футбол
19 сентябр, 09:30
    4
Португалиялик мутахассис футболчиларга кўрсатмалар бериш учун катта экрандан фойдаланишни бошлади.
Моуринио «Реал»да Энрике усулидан фойдаланмоқда
Foto: Getty Images
20.09.2026, 10:15 Испания Ла Лигаси Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид - : - Реал Мадрид Реал Мадрид

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио машғулот жараёнида «ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике қўллайдиган усуллардан бирини жамоасига татбиқ этди. Португалиялик мутахассис машғулотларда катта экрандан фойдаланиб, футболчиларга тактик кўрсатмалар бермоқда.

Тhe Touchlinе нашри «Реал»нинг машғулотидан олинган суратни эълон қилди. Унда Моуринио футболчилар қаршисида ўрнатилган катта экран олдида туриб, жамоага кўрсатмалар бераётганини кўриш мумкин.

Луис Энрике эса «ПСЖ»даги фаолияти давомида ушбу технологик усулдан мунтазам фойдаланиб келади. «Реал» бош мураббийи ҳам машғулот жараёнида катта экран орқали футболчиларга турли вазиятларни тушунтириш ва тактик топшириқларни кўрсатишни йўлга қўйган.

Мадрид клуби айни пайтда «Атлетико»га қарши бўладиган дербига тайёргарлик кўрмоқда. Икки жамоа 20 сентябр, якшанба куни Испания Ла Лигаси доирасида баҳс олиб боради.

Маълумот учун, Мадрид дербисида дастлабки ҳуштак Тошкент вақти билан 19:15 да чалинади. Ушбу беллашув «Реал» учун чемпионатдаги навбатдаги муҳим синов бўлади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

4 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар