Австриянинг «Штурм» клуби яримҳимоячиси Лука Вайнхандл фаолиятини туманли Албионда давом эттириш имкониятига эга, дея хабар берди журналист Экрем Конур ўз аккаунтида.
Манбага кўра, 17 ёшли яримҳимоячининг ўйинларини Лондоннинг «Арсенал», Бирмингҳемнинг «Астон Вилла» ва «Брайтон» клублари диққат билан кузатиб бормоқда. Мазкур клублардан бирига ўтиш январ ойидаги трансфер ойнасида амалга оширилиши мумкин. Эҳтимолий трансфер суммаси 20 миллион фунт (23 миллион евро)га баҳоланмоқда.
Маълумот учун, Австрия чемпионатининг ушбу мавсумида Вайнхандл «Штурм» сафида бешта ўйин ўтказиб, битта сариқ карточка олди.
Ички чемпионатнинг 6 ўйинида 11 очко жамғарган жамоа жадвалда 4-поғонани банд этиб турибди. Етакчи «Рапид» ҳисобида 18 очко мавжуд, аммо пойтахтликлар 7-тур ўйинини ҳам ўтказишга улгурган.