Италия чемпионатининг 5-турида «Парма» ўз майдонида «Женоа»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
38-дақиқада Давид Ромеро мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Танаффусдан кейин Милутин Осмаич 70-дақиқада мувозанатни тиклади.
«Парма» 80-дақиқада яна олдинга чиқди. Понтус Алмквист мезбонларнинг иккинчи голини уриб, жамоасига ғалаба келтирди.
Қолган дақиқаларда «Женоа» ҳисобни тенглаштира олмади ва «Парма» уч очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
А Серия. 5-тур
Парма — Женоа 2:1
Голлар: Ромеро 38, Осмаич 70, Алмквист 80.
Парма: Корви, Карлос Диего Сантос, Тройло, Дробнич, Дел Прато, Серо, Кейта, Валери, Туре, Лонтани, Ромеро.
Женоа: Бейло, Маркандалли, Эстигор, Отоа, Эхизибуе, Френнруп, Соу, Эллертссон, Мессиас, Балдантси, Осмаич.