Live
11
Ўзбек

Моуринио Гулер ёки Диоманде борасида бир қарорга келмади

Футбол
20 сентябр, 07:00
    8
«Реал» устози «Атлетико»га қарши Мадрид дербисида ҳужум чизиғидаги танлов борасида ҳали якуний қарор қабул қилмаган.
Моуринио Гулер ёки Диоманде борасида бир қарорга келмади
Foto: Getty Images
20.09.2026, 10:15 Испания Ла Лигаси Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид - : - Реал Мадрид Реал Мадрид

«Реал» бош мураббийи Жозе Моуринио «Атлетико»га қарши бўлиб ўтадиган Ла Лига 7-тур баҳси олдидан асосий таркиб борасида якуний қарорга келмади. Тhe Touchline нашри хабарига кўра, португалиялик мутахассис ҳужум чизиғида Арда Гулер ва Ян Диоманде ўртасида танлов қилиши керак.

Манбага кўра, Моуринио айнан ушбу икки футболчидан қайси бирини бошланғич таркибга киритиш масаласида иккиланмоқда. Бош мураббий якуний қарорни ҳали қабул қилмаган.

«Атлетико» ва «Реал» ўртасидаги Мадрид дербиси 20 сентябр, якшанба куни бўлиб ўтади. Ла Лига 7-тури доирасидаги беллашув Тошкент вақти билан 19:15 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» ушбу баҳс олдидан турнир жадвалида пешқадам «Барселона»дан олти очко ортда бормоқда. Бироқ Мадрид клуби каталонияликлардан бирта кам баҳс ўтказган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

8 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар