Парижда «ПСЖ» президенти Носир Ал Ҳилайфийга нисбатан хизмат ваколатларини суиистеъмол қилишда гумонланиб, дастлабки тергов бошланди, деб хабар бермоқда FootMercato.
Париж прокуратураси Anticor ташкилоти мурожаатидан сўнг, ишни молиявий коррупцияга қарши кураш бўлимига топширди. Ташкилот 2024 йилнинг ёзида Ал Ҳилайфий Лига 1 ўйинлари учун телевизион ҳуқуқларни сотиш бўйича музокаралар чоғида эгаллаб турган лавозимидан фойдаланган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.
Ўша пайтда Ал Ҳилайфий бир вақтнинг ўзида ПСЖ президенти, beIN Media Group раҳбари ва Франция Профессионал Футбол Лигаси (LFP) директорлар кенгаши аъзоси эди.
Anticor ташкилотининг прокуратурага мурожаати 3 март куни берилганди, бироқ энди иш янги босқичга ўтди - Носир Ал Ҳилайфийга нисбатан дастлабки тергов ишлари бошланди. Ташкилотда таъкидланишича, унинг эгаллаб турган лавозимлари лига қарорларига beIN Media Group фойдасига таъсир ўтказиш имконини берган бўлиши мумкин.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади