Live
2
Ўзбек

Анри Салоҳнинг хет-триги ҳақида: «У «Ливерпул» учун муаммо бўлмаганини энди ҳамма кўряпти»

Футбол
20 сентябр, 02:05
    8
Франциялик собиқ ҳужумчи мисрлик футболчининг Туркиядаги муваффақиятига муносабат билдирди.
Анри Салоҳнинг хет-триги ҳақида: «У «Ливерпул» учун муаммо бўлмаганини энди ҳамма кўряпти»
Фото: Gettyimages

Афсонавий франциялик собиқ ҳужумчи Терри Анри Муҳаммад Салоҳнинг Туркиядаги муваффақиятларига муносабат билдирди.

Мисрлик футболчи шанба куни «Трабзонспор»нинг «Галатасарой»га қарши ўйинида хет-трик қайд этди. Беллашув мезбонларнинг амалдаги чемпионлар устидан 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.

«Энди ҳамма Салоҳ ҳеч қачон «Ливерпул» учун муаммо бўлмаганини кўрмоқда. Эҳтимол, муаммо раҳбариятда бўлгандир, аммо «Миср қироли»да эмас. Тасаввур қилинг, у Туркиянинг энг яхши клубларидан бири бўлган «Галатасарой»га қарши ўйинда илк хет-тригини қайд этди. Сиз бундай ўйинчига ҳурмат билан муносабатда бўлишингиз шарт», - дея Анрининг сўзларидан иқтибос келтиради Topskills Sports UK.

Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад Салоҳ ўтган мавсум якунлангач, «Ливерпул»ни эркин агент сифатида тарк этган эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

8 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар