Live
6
Ўзбек

Ундав: «ЖЧ менга етарлича захира куч берган деб ўйлагандим»

Футбол
20 сентябр, 05:40
«Штутгарт» ҳужумчиси Германия миллий жамоасининг навбатдаги баҳсларига чақирилмагани ҳақида фикр билдирди.
Ундав: «ЖЧ менга етарлича захира куч берган деб ўйлагандим»
Foto: Getty Images

«Штутгарт» ҳужумчиси Денис Ундав Германия миллий жамоасининг Миллатлар лигасидаги навбатдаги баҳсларига чақирилмагани ҳақида фикр билдирди. Бу янги бош мураббий Юрген Клопп томонидан шакллантирилган Германия миллий жамоасининг дастлабки таркиби бўлди.

«Бир лаҳзага ҳафсалам пир бўлди. Чунки Жаҳон чемпионати ва миллий жамоадаги ўйинлар орқали ўзимга маълум даражада захира куч яратдим, деб ўйлагандим. Кўринишидан, ундай эмас экан ва ўзимни яна бир бор кўрсатишим керак. Ҳаммасини бошидан бошлашим ва мураббийга яна бир бор унга мос футболчи эканимни исботлашим керак», — деди Ундав. Унинг сўзларини Sky Sports Germany келтирди.

30 ёшли ҳужумчи 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Германия миллий жамоаси сафида тўртта баҳсда майдонга тушди. Ундав ушбу баҳсларда учта гол уриб, иккита голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, Германия миллий жамоасига Юрген Клопп бош мураббий этиб тайинланганидан сўнг, мутахассис илк бор таркибни шакллантирди. Ундав эса ушбу рўйхатдан жой олмади.

Маълумот учун, Германия миллий жамоаси навбатдаги баҳсларини УEФА Миллатлар лигаси доирасида ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Германия Германия
Бугунги янгиликлар