Германия миллий жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп Миллатлар лигасидаги навбатдаги баҳсларга 44 нафар футболчини чақирди. Бу ҳақда Тhe Touchlinе хабар берди.
Манбага кўра, Клопп бўлажак баҳсларда икки хил таркибдан фойдаланишни режалаштирмоқда. «Бундестим» Нидерландия, Греция билан уй ва сафардаги баҳслар ҳамда Сербияга қарши беллашувда майдонга тушади.
Миллий жамоага чақирилган футболчилар орасида Жамал Мусиала, Кай Ҳаверц, Леннарт Карл, Йозуа Киммих, Карим Адейеми, Флориан Вирц ва Ник Волтемаде каби футболчилар бор.
Маълумот учун, Клопп август ойида Германия миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган. Мутахассис жамоа билан тўрт йиллик шартнома имзолаган.